Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда жойларда ўтказилаётган назорат тадбирларида Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани жойлашган ўрмон хўжалигида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Маълум бўлишича, ушбу ўрмон хўжалигига қарашли сув насосига ўрнатилган электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиш ҳолати  аниқланган. Бунинг натижасида тизимга 198,5 миллион сўм зарар етказилган.

Айни пайтда қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

 

ЎзА