Дунё нигоҳи Тошкентга қаратилган

Гюнтер КНАБЕ, германиялик эксперт:

— Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёв ўз ечимини кутиб турган масалалар доирасида Афғонистонда мустаҳкам тинчликка эришишга оид ўз таклифини ўртага ташлади. Дунё экспертлари, бевосита қўшни мамлакатлар эътиборини айни давлатга қаратиш орқали вазиятни тубдан таҳлил қилиб, барқарор тинчлик ва ривожланишга эришиш асосий вазифа этиб белгиланган. Ўзбекистон мезбонлик қилаётган ушбу конференция ўз самарасини беради деб ўйлаймиз. Бутун дунё ҳамжамиятининг эътибори қаратилган анжуманда вазиятни ўрганиб, уни таҳлил қилиб, барқарор тинчликка эришиш йўлида муҳим қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда. Айни вақтда бу воқеаларни бутун дунё аҳли кузатаётгани ушбу мамлакатлар тақдири барча учун қизиқ эканидан далолатдир.

 

ЎзА