Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 8-9 февраль кунлари А-373 “Тошкент – Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўрувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.
Шунингдек, жорий йил 8-13 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти Китоб, Шаҳрисабз туманлари,
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманлари,
Самарқанд вилояти Самарқанд, Ургут туманлари,
Жиззах вилояти Зомин, Бахмал туманлари,
Тошкент вилояти Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманлари ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғлари,
Наманган вилояти Поп тумани,
Фарғона вилояти Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиши хавфи эълон қилинади.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади.
ЎзА