62 ёшли Борис Писториус Германиянинг янги Мудофаа вазири этиб тайинланди. Мамлакат канцлери Олаф Шольцнинг бу қарори кутилмаган бўлди, деб хабар берди “Deutsche Welle” агентлиги.
Кристине Ламбрехт Мудофаа вазири лавозимини тарк этгач, бош вазир унинг ўрнини яна аёл киши эгаллаши керак, деган эди.
Бу режа амалга ошмагач, жамоатчилик икки кунда беш номзод ҳақида гапира бошлади. Улар ҳам четда қолиб, кутилмаган номзод ўртага чиқди.
Писториус – ҳуқуқшунос. Германия социал-демократик партияси аъзоси. 1960 йилда Оснабрюкда туғилган. 2013 йилдан бери Қуйи Саксониянинг Ички ишлар вазири лавозимида хизмат қилган. 2006-2013 йилларда у Оснабрюкада ҳоким бўлган.
“NTV” телеканалига интервью берган Писториус мудофаа вазири бўлиш ўзи учун катта шараф эканини таъкидлади.
“Мен Бундесвернинг кучли бўлишини истайман”, дея “Германия Қуролли кучлари олдида улкан вазифалар турибди, улар билан ҳамкорликда қудратли Бундесверни тиклаймиз”, деб баёнот берди.
Германия ҳукумати матбуот котиби Штеффен Хебештрайтнинг маълум қилишича, Писториус 19 январь куни қасамёд қилади.
ЎзА