Хитой иқтисодиёти ўтган йилги пасайишдан кейин бу йил юқори ўсиш суръатларига қайтади. Бу ҳақда Хитой Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Хэ Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

“Ишонамизки, биз машаққатли меҳнатимиз туфайли 2023 йилда Хитой иқтисодиётидаги вазият яхшиланади ва иқтисодий ўсиш суръати нормал даражага етиши эҳтимоли юқори”, деди у.

Лю Хэнинг сўзларига кўра, ҳукумат бу йил Хитойга хориждан сармоя кириши сезиларли даражада ошиши кутилмоқда, корпоратив сармоя сезиларли даражада ошиб, ички истеъмол нормал ҳолатга қайтади, деб ишонади.

Давлат статистика бюроси маълумотларига кўра, Хитой иқтисодиётининг ўсиш суръати ўтган йил уч фоизгача пасайган. Мамлакат ҳукумати 2022 йилда ялпи ички маҳсулот тахминан 5,5 фоизга ўсганини таъкидлаган.

2021 йилда эса Хитой ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръати 8,1 фоизни ташкил этган эди.

ЎзА