Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ургут» эркин иқтисодий зонасининг ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманидаги 22,3 гектар, Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан 37,4 гектар бўш турган яйлов ва лалми ер участкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилади.

59,7 гектар ер ҳисобига “Ургут” эркин иқтисодий зонаси ҳудуди кенгаяди.

«Ургут» эркин иқтисодий зонасининг муваффақиятли тажрибаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида янги иш ўринлари пайдо бўлади ва аҳоли даромадлари ошишига имкон пайдо бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги икки ой муддатда «Ургут» эркин иқдисодий зонасининг Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги ва Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги ҳудудлари бош режалари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлаб чиқиб, тасдиқдан ўтади.

ЎзА