Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.
Қайд этилганидек, 2023 йилдан бошлаб иқтисодий ривожланиши орқада бўлган 4 ва 5-тоифадаги 60 та туманга 27 та турдаги солиқ имтиёзи, субсидия ва преференциялар берилди.
–Бу имкониятдан вилоят, туман ҳокимлари, инвестиция ва саноат бўйича ҳоким ўринбосарлари фойдаланишлари керак, – деди Президентимиз.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ҳокимлар ўринбосарлари билан бирга:
– бир ой муддатда 60 та тумандаги саноат лойиҳаларига инвестиция жалб қилиш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлаб, ижросини бошлаш;
– йил якунига қадар ҳар бир туман бўйича камида 5 тадан саноат лойиҳасини ишга тушириб, улар тоифасини яхшилаш топширилди.
ЎзА