Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда ҳудудларга саноат жадал кириб келаётгани таъкидланди.

Масалан, Жиззахда илгари бўлмаган қурилиш материаллари, автомобилсозлик, озиқ-овқат саноати каби янги тармоқлар пайдо бўлди.

Ёки, Самарқанд, Сирдарё, Наманган ва бошқа ҳудудларда металлни қайта ишлаш бўйича 19 та йирик лойиҳалар амалга оширилди.

Наманганда янги ташкил этилган 54 та кичик саноат зоналари 2022 йилда 3 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди.

Кимё саноатида охирги уч йилда ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 бараварга, экспорт эса 2 бараварга ошди.

Шунга қарамасдан, ҳудуд ва тармоқларнинг ишлатилмаган имконият ва салоҳияти ҳали катталиги кўрсатиб ўтилди.

ЎзА