Мамлакатимизда автомобилга газ қуйиш шохобчаларида метан газга нисбатан чеклов ўрнатилгани боис АЁҚШларида аҳолининг бензинга нисбатан талаби ортди.
Натижада биржа савдоларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан кунлик қўйилган бензин ҳажми 2.5 минг тоннадан 5 минг тоннагача оширилди.
Нарх мувозанатини сақлаш мақсадида биржа савдоларида АИ-80 маркали бензиннинг нархи сунъий равишда оширилишига қарши қаратилган чоралар ишлаб чиқилмоқда.
Бу хусусда соҳа мутахассиси ЎзАга кенгроқ тушунча берди.
Ў.Алимов, Д.Ёқубов (видео), ЎзА