Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга етиб келди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған юртимизга ташрифи олдидан ўтказилган матбуот анжуманида баёнот берди.

У Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд саммитида муҳим қарорлар қабул қилинишидан ташқари, ташкилотнинг келажаги ва мавжуд ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама этилишини таъкидлади.

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА