Жиззах шаҳрида таэквондо WТ бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон кубогининг илк ғолиб ва совриндорлари аниқланди.
Жумладан, мусобақанинг ўғил болалар ўртасидаги беллашувларида Зауржон Аҳмедов, Мирдиёр Мирайимов, Жаҳонгир Серикбаев, Абдулазиз Аллаберганов, Худойназар Шодмонқулов ўз вазн тоифаларида олтин медалга сазовор бўлди.
Қизлар ўртасида эса Гулшаной Исмоилова, Рушанахон Равшанова, Дилшода Мирҳайдарова, Аминахон Камолова, Сабрина Пардаева каби таэквондочилар шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, мазкур мусобақа ғолиб ва совриндорлари ўз ёш тоифаларида терма жамоамиз таркибидан жой олади ва улар олдинда турган нуфузли мусобақаларга пухта тайёргарлик кўради. Машғулотлар жараёнидан иқтидорли таэквондочилар сараланиб, нуфузли турнирларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА