Қозоғистоннинг Остона шаҳрида 22 ёшгача бўлган чарм қўлқоп усталари ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Мусобақанинг 22 ёшгача бўлган боксчилари ўртасида ўтказилган жангларда ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этди.

Чемпионатнинг -71 кг. вазнида баҳс олиб борган вакилимиз Муродбек Баҳриддинов туркманистонлик Муҳаммет Бабаевни мағлубиятга учратган бўлса, Саят Илясов -60 кг. вазн тоифасида филиппинлик Жеричо Акайларни таслим қилди.

Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Аюбхон Бахтиёров, Асилбек Жалилов, Шодиёр Мелиқўзиев навбатдаги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Бугун, 29 апрель куни Осиё чемпионатининг ёшлар ўртасидаги баҳсларида 9 нафар боксчимиз рингга кўтарилади.

Қуйида рингга кўтариладиган боксчиларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишасиз:

-48 кг: Сайфиддин Собиров — Тамта Брижеш (Ҳиндистон);

-54 кг: Собиржон Тастанов — Аббас Қасим Ал-Саррай (Ироқ) ;

-60 кг: Мироншоҳ Норқосимов — Мусаб Мирзоев (Тожикистон);

-67 кг: Муҳаммадазизбек Исмоилов — Чанг Чин-Эн (Хитой Тайпейи);

-75 кг: Жафарбек Шаҳбозов — Санжар-Али Бегалиев (Қозоғистон);

-86 кг: Акмалжон Исроилов — Сангван Ҳемант (Ҳиндистон);

-54 кг: Узукжамол Юнусова — Алина Сизоненко (Қирғизистон);

-57 кг: Феруза Шарипова — Ҳангома Исоева (Тожикистон);

-63 кг: Одинахон Исмоилова — Аруке Камйтбекова (Қирғизистон).

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА