ТОП-100 Ёшлар етакчилари рейтинги эълон қилинди

971

Ўзбекистон Респбликаси Ёшлар агентлиги 2024 йилнинг 1 чораги давомида маҳаллада ёшлар сиёсатини самарали амалга оширишда юқори натижадорликка эришаётган ёшлар етакчиларининг ТОП-100 рейтингини эълон қилди.

Мазкур рейтинг натижалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан жойларда ўз меҳнатини тўлақонли намойиш этиш асносида давлатимизнинг тегишли хужжатларида белгиланган вазифалар ижросини сифатли ва юқори даражада бажарганлигига қараб яратилган дейилади агентлик хабарида.

Ушбу рейтинг натижалари ҳар чоракда янгилаб борилиши назарда тутилган.

Мазкур ёшлар етакчилари бугунги кунда мамлакатимиз маҳалла тизимида ўз салоҳияти, шижоати ва яратиб берилган имкониятлардан тўлақонли фойдаланиб, баркамол авлод вакилларнинг ҳақиқий етакчиси бўлиб меҳнат қилаётган Янги Ўзбекистоннинг янги ғалабаларига қўшқанот авлод дейиш мумкин.

Энг муҳими, ёшлар етакчиларининг ТОП-100 рейтингидан жой олганлар эртанги кун эгалари билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, муносабат ва изланишларнинг вертикал тизимини яратишга бош-қош бўлмоқда.

Ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини таъминлаш амалга оширилган ишларда  ўз аксини топмоқда. Бу эса ватан тараққиёти ва дунё ҳамжамиятида Ўзбекистон ёшларининг ўз ўрни,  ўз овози борлигидан бир далолатдир.

 

Т. Рўзиев, ЎзА