Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бўлиб ўтган “IBA Чемпионлар оқшоми”нинг асосий баҳсида ҳамюртимиз, 2023 йилги жаҳон чемпионати кумуш медаль соҳиби Саиджамшид Жафаров қозоғистонлик Талгат Шайкен билан 71 килограмм вазнда IBA Осиё чемпионлиги учун жанг ўтказди.

Профессионал боксдаги фаолияти мобайнида 9 та жанг ўтказиб, барчасида ғалабага эришган Талгат Шайкен истеъдодли боксчимиз Саиджамшид Жафаров зарбаларига дош бера олмади.

Жафаровнинг ғалабаси билан поёнига етган жангдан сўнг  ҳамюртимизга “IBA Asia” камари тантанали топширилди.

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА