ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туман спорт мактабида ёшларга бадиий гимнастика, баскетбол, бокс, гандбол, дзюдо, енгил атлетика, стол тенниси, таэквондо (WTF), эркин кураш, футбол, бадминтон, волейбол, регби каби спортнинг 23 тури бўйича сабоқ берилади.

Масканда 2 минг 120 нафар ўғил-қиз спорт машғулотлари билан мунтазам шуғулланмоқда.

Спорт мактабининг жойларда ташкил этилган 3 та филиали, 4 та замонавий ёпиқ спорт зали ва майдончалари зарур спорт жиҳозлари билан таъминланган. Шунингдек, чекка ҳудуд ёшларини оммавий спорт турларига жалб қилиш мақсадида туман марказидан 320 километр масофада жойлашган “Қорақалпоғистон” шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудида 12х30 ҳажмдаги ҳамда “Жаслиқ” шаҳарча фуқаролар йиғинида 15х30 ҳажмдаги спорт заллари фаолияти йўлга қўйилган.

Имкониятлар самараси спорт мактаби тарбияланувчилари турли нуфузли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган тўрт ойи давомида ёш спортчилар республика ва халқаро миқёсда ўтказилган нуфузли мусобақаларда 14 та олтин, 12 та кумуш ва 25 та бронза медалларини қўлга киритди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат, видео), ЎзА