АҚШ ҳукумати зўравонликни қоралайди. Бу ҳақда Оқ уй маъмурияти матбуот котиби Карин Жан-Пьер матбуот анжуманида гапирди:

“Албатта, биз ҳар қандай зўравонликни қоралаймиз. АҚШ Президенти Жо Байден доимо шу ҳақда гапиради. Унинг фикрича, айниқса, мактабда зўравонлик жуда долзарб муаммо”.

Душанба куни Ижевскдаги 88-мактабда отишма юз бериб, 15 киши – тўрт нафар катта ёшли ва 11 нафар вояга етмаган ўқувчи ҳалок бўлди. 24 киши, жумладан, 22 бола яраланган.

29 сентябрь Удмуртияда қурбонлар хотирасига мотам эълон қилинди.

ЎзА