Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте келаси мавсум футбол бўйича Европа чемпионлар лигасида иштирок этиш учун ҳозирдан ҳаракатни бошлаши кераклиги ҳақида гапириб ўтди.
“Айни дамда энг асосий иш бор эътиборни жамлаб, келаси мавсумда Европа чемпионлар лигасида қатнашишга ҳаракат қилишдир. Албатта, бу иш осон эмас, сабаби, рақобатдош жамоалар жуда кўп. Асосийси биз жамоамиз билан яхши натижаларга эътибор қаратиш”, дейди Конте.
Эслатиб ўтамиз, “Челси” бугун АПЛнинг 29-турида “Манчестер Сити” билан баҳслашади. Мазкур жамоа 28 та ўйиндан кейин мусобақада 53 очко билан бешинчи ўринда бормоқда.
ЎзА