Американинг Dell Technologies компанияси Россия ҳудудида барча амалиётларини тўхтатиши ва ваколатхонасини ёпишини эълон қилди, деб ёзмоқда Reuters.
Серверлар ва компьютер техникалари ишлаб чиқарувчи мазкур компания Россия ва Украинада маҳсулот сотишни февраль ойидаёқ тўхтатган эди. Ўшанда компания раҳбарияти воқеалар ривожини кузатиб бораётгани ҳақида айтганди.
«Август ўрталарида Россияда дўконларимизни ёпдик ва барча амалиётларимизни тўхтатдик», – деган ушбу технологиялар гигантининг Россиядаги вакили Майк Симьенас агентликка.
Dell Россиядаги фаолиятини тўхтатиб, барча ходимларини ишдан бўшатгани айтилмоқда хабарда.
Россия Украинада махсус операция бошлаганидан кейин кўплаб ғарб компаниялари Россиядаги фаолиятини тўхтатди. Қатор корхоналар Россия бозоридан бутунлай кетишини эълон қилди.