Украина етакчиси Владимир Зеленский 15-16 ноябрь кунлари Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этиши мумкин.

Бунинг учун Россия Президенти Владимир Путин анжуманга келиши керак. Бу ҳақда Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк “BBC” нашрига интерьвюсида маълум қилди.

– Мазкур масала саммит олдидан ҳал қилинади, ҳозир ҳеч нарса аниқ эмас, – деди М.Подоляк. – Владимир Путин қарор қабул қилгач, биз иштирок этиш ёки этмаслик зарурлиги тўғрисида ўйлаб кўрамиз.

Дарвоқе, аввалига Украинада ўтказилиши режалаштирилган мазкур саммит мамлакатдаги сиёсий вазият туфайли Бали оролига кўчирилди.

Индонезия расмийлари аввалроқ Путин ва Зеленскийни G20 саммитига таклиф қилгани ҳақида маълумот берилганди.

ЎзА