2017 йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва топшириғига асосан ногиронларга дастлабки тўлови бюджетдан қопланиб узоқ муддатли имтиёзли кредит асосида 1207 та уй-жой берилди. Бу йил яна 3000 та ногирон учун шу шартларда уй қурилаяпти. Бундан ташқари кам таъминланган, уй-жойга эҳтиёжи катта бўлган оилалар учун арзон уйлар қурилиб ижарага берилмоқда. Журналист Муҳаммаджон Обидовнинг хабар беришича, 2017 йилнинг ўзида биргина Марғилон шаҳридан 142 кам таминланган оила шу каби уй-жой билан таъминланган. Аммо уларнинг бирига эгалик қилувчи Дилором Мамирова 12 февраль куни уй-жой бўлими вакили ижара ҳақи сўраганини эшитиб ўзини осмоқчи бўлган.
Қуйида шу ҳақдаги видеолавҳани кўринг.
ЎзА