![](https://cdn.uza.uz/2022/03/18/06/20/qNeh8lzrUrsf5qPBdEJ7xbld0LT2WfUo_front.jpg)
“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқоти давом этмоқда.
–Тиббиёт тизимидаги энг катта ўзгаришлардан яна бири – давлат шифохоналари билан бирга хусусий медицина ҳам ривожланмоқда,– деди Президент. – Масалан, аввал бундай хизматлар фақат стоматология бўйича кўрсатилган бўлса, ҳозир хусусий клиникалар деярли барча йўналишларда фаолият юритмоқда ва уларнинг сони 8 мингтага етди.
Хусусий тиббиёт учун солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидияларни қамраб олган қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилди. Натижада биргина солиқ имтиёзлари ҳисобидан сўнгги беш йилда хусусий сектор ихтиёрида 1,3 триллион сўм маблағ қолди.
ЎзА