Украина Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ирина Верещук Президент Владимир Зеленский Россия Президенти Владимир Путин билан учрашишга тайёр эканини тасдиқлади.
«Президентимиз Путин билан учрашишга, Музокаралар столига ўтиришга тайёр. Украина Президентини аҳолининг 90 фоизи қўллаб-қувватлайди. Халқ унга Украина миллий манфаатларини ҳимоя қилиш учун музокара олиб боришга тўла ваколат берган», – деди Верещук BFMTV телеканалида сўзга чиқиб.
«Нима ҳақда сўзлашиши мумкин? Музокарани ўт очишни тўхтатишдан бошлаш керак. Сиёсий жараёнларда музокаралар шундай бошланиши керак. Зудлик билан ўт очишни тўхтатиш зарур», – дея таъкидлади у. Унинг таъкидлашича, сиёсий музокараларга ўтишдан олдин гуманитар йўлаклар бўйича ҳам иш олиб бориш зарур.