Европа Кенгаши Вазирлар қўмитаси Россияни ташкилот аъзолари сафидан чиқаришни маъқуллади. Бу ҳақда “Анадолу” халқаро ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Италия ташқи ишлар вазири Луижи Ди Майо сўзларига кўра, қарор Европа Кенгаши Низомининг 8-моддаси асосида қабул қилинган.

— Италия ушбу қарор Россиянинг Украинага қарши қабул қилиб бўлмайдиган ҳарбий тажовузкорлиги, халқаро ҳуқуқнинг жиддий бузилиши асносидаги зарурий чора, — деб ҳисоблайди, — деди Европа Иттифоқи Вазирлар маҳкамасига раислик қилувчи Италия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари.