Россия президенти Владимир Путиннинг Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) фахрий президенти ва элчиси сифатидаги ваколатлари тўхтатилди.
Бу ҳақда федерация расмий сайти хабар берди.
Ташкилот баёнотида айтилишича, бу қарор Украинада давом этаётган ҳарбий можародан келиб чиққан ҳолда қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путинга ХДФ фахрий президентининг ваколат сертификати 2008 йилда топширилган эди.