Нукус шаҳридаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган кураш, енгил атлетика, бадиий гимнастика, эркин кураш, таэквандо WTF, футбол, волейбол, каратэ WKF, турон якка кураши каби 21 йўналишдаги тўгаракларга 1 минг 734 нафар ўғил-қиз аъзо бўлган.
Бу ерда 64 мураббий-ўқитувчи шогирдларига спорт сирларини яқиндан ўргатиб келмоқда.
Муассаса биноси замонавий услубда барпо қилинган. 2019 йили спорт мактаби иншоотида умумий қиймати 9 миллиард 600 миллион сўмлик йирик таъмирлаш ишлари олиб борилган. Асосийси муассасанинг кўпгина иқтидорли тарбияланувчилари нуфузли спорт мусобақаларида муваффақиятли қатнашиб келмоқда.
Хусусан, 2021 йили бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати мусобақаларида мактабнинг 14 спортчиси, Осиё чемпионатида 4 спортчи, халқаро турнирларда 20 спортчи, шунингдек, республика миқёсидаги баҳсларда 512 нафар спортчи совринли ўринларни эгаллади.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ,ЎзА