Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида келтирилмоқда.
Ҳужжатга мувофиқ, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб мажбурий умумий ўрта таълим узлуксиз ва бепул 11 йиллик таълим негизида амалга оширилади.
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул қилиш умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф битирувчилари ҳисобидан, ихтиёрийлик асосда, тегишли мутахассисликка (касбга) эга бўлиш учун 6 ойдан 2 йилгача бўлган таълим муддатларида амалга оширилади.
Фармоннинг тўлиқ матни билан танишиш учун сайтимизни кузатиб боринг.
ЎзА