2022 йил 31 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 224023 (+1015) нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

43 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
28 нафари Андижон вилоятида,
29 нафари Бухоро вилоятида,
25 нафари Жиззах вилоятида,
37 нафари Қашқадарё вилоятида,
17 нафари Навоий вилоятида,
26 нафари Наманган вилоятида,
58 нафари Самарқанд вилоятида,
14 нафари Сирдарё вилоятида,
42 нафари Сурхондарё вилоятида,
94 нафари Фарғона вилоятида,
21 нафари Хоразм вилоятида,
78 нафари Тошкент вилоятида,

503 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Бухоро вилоятида 34 нафар,
Навоий вилоятида 20 нафар,
Самарқанд вилоятида 13 нафар,
Сурхондарё  вилоятида 9 нафар,
Хоразм вилоятида 31 нафар,
Тошкент вилоятида 24 нафар,
Тошкент шаҳрида 48 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 210346 (+179) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1568 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 196 нафар кишида пневмония аниқланди.