Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти ходимлари билан ҳамкорликда йўл-патруль хизмати постларида тезкор тадбир ўтказилиб келинмоқда.
Амалдаги қонунчиликка кўра жисмоний шахслар металл парчаларини “Ўзметкомбинат” ва “Ўзиккиламчи-рангмет” акциядорлик жамиятларига эркин нархларда топшириши мумкин. Афсуски шунга қарамасдан амалдаги қонунчиликни четлаб ўтиб, даромад топиш ниятида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилмоқда.
Олинган тезкор маълумот асосида қора металл парчаларининг ноқонуний айланмаси билан шуғулланиб келаётган фуқароларни аниқлаш мақсадида “Бестобе” йўл-патруль хизмати постида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Нукус-Элликқалъа” йўналишида ҳаракатланган юк машинаси белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Текширув натижасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган оғирлиги 16 тоннадан ортиқ бўлган қора металл парчаси борлиги аниқланди. Ушбу тадбир давом эттирилиб, “Бестобе”, “Мамакопир” йўл-патруль хизмати масканларида шу ҳолдаги уринишлар фош этилди.
Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.