Фоторепортаж

Нукусда мини футбол бўйича шаҳар ҳокимлиги кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди. Унда маданият тизими тасарруфидаги идора ва ташкилотлардан жами 13  жамоа қатнашди.

Соҳа ходимларини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ташкил этилган мусобақа қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди.

Якуний натижаларга кўра, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик ва мусиқа театри жамоаси мусобақа ғолиби бўлди. Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри жамоаси 2-ўрин ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги жамоаси 3-ўринга сазовор бўлди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ, ЎзА