Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклигининг ҳозирги ҳолати ва алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш истиқболи муҳокама қилинди.

Икки давлат раҳбарлари ўртасида илгари эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнига алоҳида эътибор қаратилди.

Тез орада савдо-иқтисодий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари бошчилигидаги ҳукумат делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда. Ташриф доирасида турли соҳалар бўйича аниқ лойиҳалар ижроси ҳам кўриб чиқилади.

Ташқи ишлар вазирлиги

матбуот хизмати