Бугун, 9 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида волейбол бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги баҳсларига старт берилди.

Ўзбекистон волейбол федерацияси матбуот хизматининг хабарига кўра, эркаклар ўртасидаги баҳсларда 6 та жамоа, аёллар ўртасидаги мусобақаларда эса 10 та жамоа А ва Б гуруҳларга бўлинган ҳолда баҳслашмоқда.

Ўзбекистон кубоги ўйинларини бошқариб бориш учун 18 нафар ҳакам жалб этилган бўлиб, саралаш мусобақалари 13 декабрга қадар бўлиб ўтади.

Ярим финал ва финал баҳслари эса 14-15 декабрь кунлари ташкил этилади.

 

Тўлқин Рўзиев, ЎзА