Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда филиал директори А.Есимбетов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Я.Ажимов, Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси, филология фанлари номзоди А.Абдиев ва бошқалар, тил ҳар бир миллатнинг бебаҳо хазинаси эканлигини ҳамда бугунги кунда она тилини бойитиш ва асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаб ўтилди.

Байрам кечаси талаба-ёшлар томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди. Жумладан, она тили ҳақидаги сара шеърларни бадиий ўқиш, қорақалпоқ миллий урф-одатларини ўзида ифода этган саҳна кўринишлари ва миллий рақслар намойиш этилди.

Тадбир давомида “Тил яшаса,миллат яшайди” мавзусида ўтказилган иншолар ҳамда “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида видеороликлар танловларининг ғолиблари муносиб тарзда тақдирланди.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА