Травматология соҳасида билим ва тажриба алмашиш мақсадида халқаро форум ўтказилмоқда

333

Бухорода эндоскопик жарроҳлик ва травматология соҳасида билим ва тажриба алмашиш мақсадида халқаро форум ўтказилмоқда.

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган анжуман қизғин баҳс мунозараларга, муҳокамаларга бой ўтмоқда.

Хусусан, тадбир доирасида эндоскопик жарроҳлик ва травматология соҳасидаги илғор техника ва амалиётларга асосланган интерфаол маърузалар, давра суҳбатлари, маҳорат дарслари ва амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

Анжуманда таъкидланганидек, бу каби тадбирлар тиббиёт соҳасида янги марраларни забт этишга хизмат қилади.

М.Қосимова, ЎзА