Аввал хабар берганимиздек, тиниб-тинчимас нукуслик тадбиркор-ихтирочи Р.Қартбаев яна бир янгилик яратишга қўл урди, яъни кузда тўкилган дарахт баргларидан экологик уй барпо этмоқчи.

– Атроф-муҳитимизнинг экологик ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи омиллардан бири бу – кузда дарахтлардан тўкилган барглар ҳисобланади. Кўпчилик уларни ёқиб юборади ёки улар ободонлаштириш хизмати томонидан шаҳар ташқарисига чиқариб ташланади. Иккала ҳолатда ҳам табиатга жиддий зарар этиши ҳаммага маълум, – дейди Р.Қартбаев. – Мен улардан ҳам фойдаланиш йўлини топдим. Яъни, уларни йиғиб, баъзи аралашмаларни қўшиб уй қуришда фойдаланиладиган блокларни ишлаб чиқара бошладим. Бундай уйлар сомондан ишланадиган экологик уйлар каби ёзда салқин, қишда эса илиқ бўлади.
photo5397566885458979130.jpg
Яқинда ҳокимликдан шундай 10 уй қуриш учун ер майдони сўрадим. Берадиган бўлди. Эндиликда қурилиш ишларини бошламоқчиман. Бу уйлар ҳозирги уйлардан бир неча баробар арзонга тушади.
photo5397566885458979131.jpg

 

Есимқан Қанаатов, ЎзА