Нукус шаҳрида қўл жанги бўйича 14-15 ва 16-17 ёшдаги ўсмирлар ва қизлар ўртасида Қорақалпоғистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси ҳамда Туризм ва спорт бош бошқармаси томонидан ташкил этилган мусобақада Қўнғирот, Хўжайли, Тахиатош, Чимбой, Амударё туманлари ва Нукус шаҳридан жами 200 нафардан зиёд спортчи ўз вазн тоифасида беллашди.
Мусобақада 14-15 ёшдаги ўсмирлар ва қизлар ўртасида Эрназар Маҳсетбоев, Азамат Иманмадиев, Руслан Муродбоев, Ислом Дўсбергенов, Бауржон Асқаров, Сабина Бекбергенова, Шаҳноза Шодимуродова, Сайёра Матжонова, Розия Дуйсенова, 16-17 ёшли спортчилар ўртасида Баҳодир Утемуродов, Элбек Абдуллаев, Отабек Жавмитбоев, Алпомиш Эсбергенов, Сайидбек Жалгасбоев, Шаҳзода Абдумуродова, Нурсулув Мақсудова, Винера Ерлепесова ва Тўмарис Сафарниёзова шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА