Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси 11 ноябрь куни Истанбул шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
Йиғилишда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон, Венгрия ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Туркий кенгашнинг бўлажак саммитига тайёргарликнинг ташкилий масалалари ва тадбир кун тартибини муҳокама қилдилар.
Давлат раҳбарлари кенгашига киритилган ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди.
Кенгашни янада ривожлантириш, туркий тилли давлатларнинг савдо-иқтисодий, туризм, маданий-гуманитар, фан-таълим ва бошқа соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.