Кардиология соҳасидаги долзарб вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида ихтисослаштирилган Кардиология маркази фаолиятини ўзгартириш юзасидан вазифалар белгиланди.

Бунда, Кардиология марказида 15 дан зиёд юқори технологик амалиёт йўлга қўйилади.

Бунинг учун:

– Кардиология маркази Россиянинг Бакулев номидаги юрак қон-томир касалликлари жарроҳлик маркази ва Германиянинг Шарите университети каби нуфузли тиббиёт ташкилотларида йилига 30-50 нафардан шифокор малакасини оширишни таъминлайди;

– Марказга превентив кардиология,нур ёрдамида диагностика каби йўналишларда янги илмий-тадқиқотлар учун замонавий лабораториялар ташкил этилади.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев қон-томир орқали юракдан ташқари бошқа касалликларни даволаш йўлга қўйилганини инобатга олиб, ушбу марказ клиникаси фаолиятини кўп тармоқли шаклга ўтказиш кераклигини таъкидлади.

– Кардиология маркази фаолияти бутунлай ўзгариши керак, – деди Президент.

 

ЎзА