Шу йилнинг 3-8-ноябрь кунлари оралиғида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Миллий университети стадионида Ўзбекистон Республикаси талабалар спорт ассоциацияси томонидан спортнинг регби-7 тури бўйича олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Талабалар лигаси» мусобақаси ўтказилаётган бўлиб, бугунги кунга қадар қизлар терма жамоалари ўртасида мусобақалар ўз якунига етди.

Қувончлиси, мусобақада Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти қизлар терма жамоаси барча рақиб жамоалари устидан ғалаба қозониб, 1-ўринни қўлга киритди ҳамда «Талабалар лигаси» спорт мусобақаси ғолиби бўлди.

Финалгача бўлган мусобақаларда Андижон давлат университети, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Фарғона давлат университети ҳамда Қорақалпоқ давлат университети жамоаларини енгиб чиққан Нукус ДПИ қизлар терма жамоаси финалда иккинчи марта Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жамоаси устидан 24:12 ҳисобида ғалаба эришди.

Эркаклар ўртасида мусобақалар эртадан бошланиши белгиланган бўлиб, унда институтнинг эркаклар терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Мусобақага талабаларни тажрибали мураббий-ўқитувчи Полат Мамутов тайёрлади.

Талабаларимизга мусобақада омад тилаймиз!

Ислам Матеков,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.