Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот технологиялари маркази ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳамкорликда фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш ва маълум вақтларини тежаш мақсадида телеграм мессенжери орқали, пенсия ва нафақа олувчи шахсларга давлат пенсия таъминоти соҳасида ахборот берувчи махсус «Pensiya» боти (@pensiyauzbot) яратилди.

Бу ҳақда  Молия вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Пенсия ва нафақа олувчи шахслар индивидуал равишда махсус телеграм бот орқали қуйидаги маълумотларни олишлари мумкин.

– пенсия тайинланганлиги ҳақида маълумотлар;

– пенсия тўлови бўйича маълумот;

– пенсия ва нафақа тайинлаш учун зарур ҳужжатлар:

Шунингдек, махсус телеграм бот орқали Пенсия жамғармасига мурожаат йўллаш имконияти ҳам яратилган. Бундан ташқари келгусида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоби ҳақида маълумотларини олиш режалаштирилган.

Махсус телеграм ботдан тўлиқ фойдаланиш учун фақатгина пенсия жамғармаси рўйхатида мавжуд ҳамда «SMS-Pensiya» интерактив хизматига уланган фуқаролар фойдаланиши мумкин.

«SMS-Pensiya» интерактив хизматига уланиш тартиби ушбу ҳаволаорқали кўриш мумкин.

 

ЎзА