Франция пойтахти Парижда дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли кечди.

Хабар берганимиздек, вакилларимиз яккалик беллашувларда 4 та олтин ва 1 та бронза медаллари билан умумжамоада 2-ўринни қўлга киритишган эди.

Ўзбекистон дзюдочилари чемпионатнинг жамоавий беллашувларида ҳам ишончли ҳаракат қилишди.

Чорак финалда Бразилия терма жамоасини мағлуб этган дзюдочиларимиз ярим финалда Австрия спортчиларига кичик ҳисобда имкониятни бой беришди. Бронза медали учун ўтган курашда Эрон жамоаси доғда қолдирилди ва 40-жаҳон чемпионатининг жамоалар ўртасидаги баҳсида бронза медалига мушарраф бўлишди.

 

Т. Рўзиев, ЎзА