Тошкент шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти доирасида “Марказий Осиёда барқарор ривожланиш ва аёллар етакчилиги” мавзусида минтақавий конференция ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска ҳамда қатор халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Конференция давомида Марказий Осиёда Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширилиш жараёни муҳокама этилиб, 2030 йилгача Барқарор ривожланиш кун тартиби доирасида гендер масалалари бўйича БРМга эришишга минтақавий ёндашувни ишлаб чиқиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари ўртасида гендер тенгликни таъминлаш, улар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш масалалари алоҳида қайд этиб ўтилди. Мулоқот жараёнида билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида Марказий Осиёда барқарор ривожланиш, гендер тенглиги ва аёллар етакчилиги бўйича Минтақавий ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди.

 

Н.Усмонова, ЎзА