ЮНИCEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасидан хабар беришларича, 200 минг долларлик ушбу грант болаларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга йўналтирилади.

Грант лойиҳаси доирасида болаларни ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш, мажбурий меҳнатга жалб қилинишининг олдини олиш, руҳий саломатлик ва психологик қўллаб-қувватлаш бўйича фаолият кўрсатувчи ижтимоий соҳа ходимлари малакасини ошириш кўзда тутилган.

Грант ёрдамида 70 мингдан ортиқ бола ижтимоий ҳимояга олинади. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ижтимоий соҳа ходимлари учун ўқув платформаси яратилиб, уларнинг билим ва кўникмаси ошириб борилади. Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги иккита психологик-ижтимоий кўмак маркази зарур мебель ва замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланади.

 – Япония ҳукумати Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини мунтазам қўллаб-қувватлаб келмоқда. Бу Марказий Осиё ва Афғонистонда барқарорликни таъминлашга қаратилган лойиҳаларимизнинг бир қисми бўлиб, болалар фаровонлигини оширишга хизмат қилади, – дейди Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Ёшинори Фужияма.

 

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА