Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари ўртасида спортнинг шахмат, шашка ва стол тенниси турлари бўйича мусобақа бӯлиб ӯтди.
Бошқарма касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган мусобақани ӯтказишдан мақсад, соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантиришдан иборат.
Мусобақа якунида шахмат бӯйича биринчи ӯринни департаментнинг Кегайли туман бўлими инспектори Наўризбай Реймназаров, иккинчи ӯринни Қўнғирот туман бўлими бошлиғи Пазилбек Баймурзаев, учинчи ӯринни Тахиатош туман бўлими иш юритувчиси Қудрат Турсимуратов, шашка бӯйича биринчи ӯринни махсус бўлим катта инспектори Комекбай Утамбетов, иккинчи ӯринни Хўжайли туман бўлими бошлиғи Салаўат Сапарбаев, учинчи ӯринни Қўнғирот туман бўлими бошлиғи Пазилбек Баймурзаев эгаллади. Стол тенниси бӯйича биринчи ӯрин Қораўзак туман бўлими бошлиғи Палванияз Еримбетовга, иккинчи ӯрин Тўрткўл туман бўлими суриштирувчиси Салаўат Заретовга, учинчи ӯрин бошқарма иш юритувчиси Оралбай Узақбоевга насб этди.
Ғолиб ва совринли ӯрин эгаларига ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА