Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг бухоролик сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.

–Бугунги кунда вилоятда электр энергияси ишлаб чиқариш манбалари мавжуд эмас. Шунинг учун 1,6 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобидан 4 та шамол, қуёш ва иссиқлик электр станциялари барпо этилади. Ушбу станциялар йилига 6,3 миллиард кило-ватт соат ёки вилоят эҳтиёжига нисбатан икки баробар кўп электр энергияси ишлаб чиқаради. Жумладан, 2023 йилда Пешку ва Ғиждувонда жами қуввати 1 минг мега-ватт бўлган 2 та шамол электр станцияси қурилади, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

ЎзА