Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг қашқадарёлик сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.

–Яна бир масала – Чироқчи тумани ҳудуди 2,8 минг квадрат километр бўлиб, вилоятнинг салкам ярим миллион аҳолиси ушбу туманда яшайди. Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларга кўра, одамлар ўзининг кундалик муаммоларини ҳал қилиш, давлат идораларига бориш учун 2-3 соатлаб вақт сарфлайди.

Шунингдек, туман ичида жамоат транспорти ривожланмагани оқибатида одамлар марказга келиш учун бир нечта транспортдан фойдаланиши, бунга 50 минг сўмгача харажат қилишга мажбур. Шу билан бирга, ўз пайтида туман Чироқчи ва Кўкдала ҳудудларига бўлинган эди. Шу боис, кўплаб аҳолининг мурожаатларини инобатга олиб, ушбу туман негизида Чироқчи ва Кўкдала туманларини ташкил этсак, нима дейсизлар?

Бундан ташқари, Шаҳрисабз тумани маркази ҳалигача Шаҳрисабз шаҳрида қолиб кетди. Бу туманнинг ривожланишини чекламоқда. Шуни инобатга олиб, Шаҳрисабз тумани марказини Чоршанба шаҳарчасига кўчириб, уни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш таклиф этилади,– деди Шавкат Мирзиёев.

 

ЎзА