Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) Ўзбекистон терма жамоасини IV дивизиондаги жаҳон чемпионати иштирокчилари қаторига киритди.
Айтиш лозимки, Ўзбекистон хоккей федерацияси 2018 йил март ойида ташкил топган бўлиб, 2019 йилда IIHF аъзолигига қабул қилинган. Ўтган йиллар давомида федерация мамлакат миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатларида иштирок этиши учун IIHF низомида белгиланган бир қатор мажбуриятларни бажарди.
Ўзбекистон 2025 йилги жаҳон чемпионатининг IV дивизионида Эрон, Қувайт, Индонезия, Малайзия ва Арманистон миллий терма жамоалари билан куч синашади.
Ушбу босқичда ғолибликка эришган миллий терма жамоа кейинги йил жаҳон чемпионатининг III “B” дивизионида иштирок этиш ҳуқуқига эга чиқади.
Т. Рўзиев, ЎзА