Эрон Ислом Республикаси президентлиги учун 28 июнга белгиланган навбатдан ташқари сайловда қатанашадиган номзодларни рўйхатга олиш бошланди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги раҳбари Аҳмад Воҳидий хабар берди.

Мулозим қайд этишича, даъвогарларни рўйхатга олиш беш кун давом этади. Кейин етти кун ичида Конституцияни қўриқлаш кенгаши рўйхатга олинган ҳар бир шахснинг зарур талабга мувофиқлигини кўриб чиқади.

Анадолу ёзишича, сайлов олди ташвиқотига 14 кун ажратилади. Давлат раҳбарлигига номзод мақомини олиш учун шахсан ИИВга мурожаат қилиш лозим.