Хитой Халқ Республикаси собиқ юқори мартабали спорт амалдори коррупцияда айбланиб, тергов қилинмоқда. Бу мамлакатда коррупцияга қарши кураш кампанияси нишонидаги сўнгги шахс.

CCTV давлат телерадиокомпанияси маълум қилишича, 2016-2022 йиллари ХХР спорт бош бошқармаси директори лавозимида ишлаган Гоу Чжунгвен интизом ва қонунни жиддий равишда бузгани гумон қилиняпти.

Собиқ мулозим бир неча давлат ташкилоти томонидан интизомий ва назорат текширувидан ўтказилмоқда.

Хитой спортида сўнгги йилларда қатор юқори мартабали амалдорлар мансаб ваколатини суистеъмол қилганлиги сабабли жазога тортилди. Жорий йил март ойида ўнга яқин юқори мартабали мулозимлар билан бирга Футбол ассоциацияси собиқ раиси Чен Хиуюан 11 миллион доллар миқдорида пора олгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Т.Рўзиев, ЎзА