Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг қашқадарёлик сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.
–Вилоятда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича муҳит тўлиқ шаклланмаган. Шу боис, бугунги кунда вилоятда 150 мингдан зиёд аҳоли ишсиз. Келгуси беш йилда 280 мингга яқин ёшлар меҳнат бозорига кириб келиши ҳам иш ўринларига эҳтиёжни оширади. Шунинг учун, бугун Сизлар билан келгусида Қашқадарё вилояти ривожига кучли туртки бериш, бу ерда яшаётган аҳолига муносиб иш ўринлари ва турмуш шароитини яратиб бериш бўйича энг муҳим вазифалар ҳақида фикрлашиб олсак, ўйлайманки, мақсадга мувофиқ бўлади. Шу мақсадда тайёрланган беш йиллик дастуримизнинг энг асосий мақсади 400 мингта иш ўрни яратишга қаратилади. Бу борада, энг аввало, тадбиркорлик муҳитини шакллантириш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.
ЎзА