Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Франция Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Аурелиа Бушезни қабул қилди.

Элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, Вазир уни масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади. Элчининг касбий тажрибаси Ўзбекистон ва Франция муносабатларини янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилишига умид билдирилди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, аввал турли даражаларда эришилган келишувларнинг амалга оширилиш жараёни кўриб чиқилди. Сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро муносабатларни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни жадаллаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Томонларнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 

ЎзА